ЙИГИРУВ ФАБРИКАСИ
“ДЭУ Текстил” Корхонасининг Фарғона йигирув фабрикаси Фарғона шаҳрида жойлашган бўлиб, 100% пахтадан иборат юқори сифатли бирлик ва иккилик калава ипини ишлаб чиқаришга мослашган.
287 600 кв. м. майдонга эга ушбу фабрикада энг сўнгги нусхадаги текстил дастгохларидан фойдаланишда бой тажрибага эга 1400 га якин ишчи-ходимлар фаолият кўрсатадилар.
Йигирув фабрикаси энг қалин Ne10/1 дан тортиб энг ингичка Ne 40/1 гача бўлган кенг кўламдаги бирлик ва иккилик калава ипларини харидорлар эътиборига хавола этади.
Махсулот тури:
Бирлик калава ипи:
• Қуввати - 118 452 урчуқ;
• Маҳсулот и/ч хажми - йилига 21 000 тонна;
Иккилик калава ипи:
• Қуввати - 3 648 барабан
• Маҳсулот и/ч хажми - йилига 3 700 тонна;
Кенг кўламдаги махсулот турларини таклиф қилган ҳолда, биз харидорларимизнинг барча талабларига жавоб берувчи махсулот ишлаб чиқарамиз!
ФАРҒОНА ТЎҚУВ ФАБРИКАСИ
“ДЭУ Текстиль” корхонасининг Фарғона фабрикасида йигирув фабрикасидан ташкари дунёнинг барча стандартларига жавоб берувчи 100% пахтадан иборат матонинг кўп турларини ишлаб чиқарувчи тўқув фабрикаси ҳам мавжуд. Мато ишлаб чиқарилиши, текстил оламининг энг сўнгги нусхадаги дастгохларида амалга оширилади, айнан шунинг учун ҳам бизнинг махсулотимиз хамиша харидорларимиз томонидан маъқулланган.
240 кишидан иборат ушбу фабрика ишчи-ходимлари, доимий равишда матонинг янги турларини ишлаб чиқаришга ва замонавий технологияларни ўзлаштиришда давом этадилар.
Махсулот тури: 100% пахтадан иборат мато
Қуввати:
132 комплект тукув Air-Jet дастгохлари (Тойота, Япония) эни 75~90 дюймга қадар
Ишлаб чиқариш ҳажми: йилига 16 000 000 погонометр мато;
Махсулот кўламини кенгайтириш ва мавжуд сифатни юқори даражада ушлаб туриш - ишлаб чиқаришимизнинг бугунги кундаги асосий мақсадидир!
МАРКАЗИЙ ОФИС
“ДЭУ Текстил”нинг Марказий офиси Фарғона шаҳридаги фабрикасида жойлашган. Бутун Корхона ва барча ишлаб чиқариш фабрикаларнинг бошқаруви, ишлаб чиқаришни режалаштириш, экспорт ва импорт тамойиллари, савдонинг тахлили ва бошқа ташкилий масалалар марказий офисда амалга оширилади.
Корхона маҳсус ишлаб чиқилган замонавий бошқарув тизимига эга бўлиб, ҳар бир жабхада етук ва малакали мутахассислар фаолият кўрсатадилар.
Ҳар бир ютуқ ва ҳар бир эришилган янги натижа ортида, ривожланишнинг юқори босқичларига интилувчи, Корхонанинг энг салоҳиятли ходимлари қад рослаб туради!