Корхона томонидан Хомийлик Ёрдами (ГРАНТ)
Барчамизга маълумки, ҳар ўқув йилида Фарғона вилоятининг Олий Таълим Муассасаларида таҳсил олаётган, иқтидорли, илмга чанқоқ, лекин оилавий шароити оғирроқ бўлган талабаларга Корхона маъмуриятининг ташаббуси билан бир йиллик ўқув шартнома пулининг тўлови амалга оширилади.
2018-2019 ўқув йили учун, вилоятдаги ОТМлари томонидан тавсия этилган 21 нафар талабалар ичидан, кўплаб саралаш босқичлари натижасига кўра, энг иқтидорли ва муносиб 5 нафар талабалар танланди ва уларга бир йиллик шартнома пули тўлаб берилди.
Танловда асосий эътибор талабаларнинг рейтинг баллари, ўқишга муносабати, оилавий шароити ва жамоат ишларидаги иштирокига қаратилди.
Корхона томонидан 2018-2019 ўқув йили учун ўтказилган бир йиллик шартнома миқдори жами 41 836 100 сўмни ташкил этди.