QSS+ нинг ДЭУ Текстиль корхонасига ташрифи
QSS+ фаолиятининг ДЭУ Текстиль корхонасида йўлга қўйилиши.
-
2018 й 3-4 июл кунлари ДЭУ Текстиль корхонасида ишчи ходимларнинг мехнат шароитини ўрганиш мақсадида 3 нафар Поско Дэу ва 1 нафар QSS+ вакиллари (Жанг Гванг-Ил) ташриф буюрдилар. Ташриф мобайнида, иш фаоллигини ошириш мақсадида, ходимлар учун кадрлар масалалари бўйича лекциялар хамда ходимлар ўртасида ДЭУ Текстиль корхонасидаги мехнат шароитларини сифати хақида сўров ўтказилди.
-
2018 й 13-17 август кунлари QSS+ вакилларининг (Чо Хюн-Мин, Жанг Гванг-Ил, 2 нафар электрик ва 1 нафар ишлаб чиқариш мутахассиси) 2-ташрифи бўлди.Бу ташриф мобайнида корхона таркибида янги QSS+ бўлими ташкил этилди.Бўлим ходимларига QSS+ фаолиятини татбиқ этиш ва ривожлантириш бўйича вазифалар юклатилди.
-
QSS+ ФАОЛИЯТ БЎЛИМИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ
2018 йил 24 октябр куни соат 15:00 да “DAEWOO TEXTILE” МЧЖ Фарғона фабрикасининг ошхонасида QSS+ фаолият бўлими очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда 250 нафар ишчи-ходимлар қатнашишди. Маросимда Корхона бош директори Ким Ил У, Фарғона йигирув ва тўқув фабрикаси директорлари, QSS+ ташкилотчилари нутқ сўзлашди. Шунингдек ўзлариниг QSS+ фаолияти ривожига қўшган хиссалари учун энг яхши ғоя сохиблари диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.