15.
12.2021
POSCO International Textile корхонасининг қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантиришдаги ташаббуслари
GRS ва RCS сертификатларини олиш келажакда экспорт кўламини кенгайтиради. Сўнгги вақтларда қайта ишланган тўқимачилик бозорининг кенгайиши ва маҳсулот турларига бўлган талабнинг ортиши билан GRS ва RCS сертификатлари тўқимачилик ва кийим-кечакда хавфсиз қайта ишланган маҳсулотдан фойдаланилганлигини исботлаш воситаси сифатида қўлланилмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, IKEA, H&M va ZARA каби жаҳон брендлар аллақачон GRS сертификатини қўлга киритган ва 2030 йилгача барча маҳсулотларни қайта ишланган ҳом ашёдан ишлаб чиқаришни мақсад қилган.
Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда пахта-тўқимачилик кластерларини йўлга қўйиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1996 йилдан буён тўқимачилик саноатида калава ипи ва қалин матолар ишлаб чиқариш бўйича фаолият юритиб келаётган “POSCO International Textile” корхонаси, 2022 - 2023 йил ҳосил йиғим-теримидан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Олдинга қўйилган мақсадни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун корхона раҳбарияти томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, бошқа ташкилотлар билан ҳам муайян келишувларга эришилди. Жумладан, Тошкент Давлат аграр Университети билан илмий базани ривожлантириш, талабаларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатликда илмий изланишлар олиб бориш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжатда, университет профессор-ўқитувчиларини корхона томонидан тўқимачилик ва пахта кластерлари ташкил этиладиган ҳудудларда барпо этилган Илмий-тадқиқот марказларига жалб этиш, шунингдек, талабаларни ишлаб чиқариш амалиётига жалб этиш, кейинчалик иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, корхона икки томонлама шартномалар асосида университетнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ва танлов асосида танлаб олинган иқтидорли талабаларга маҳсус стипендиялар ёки шартнома тўлаш учун грант шаклида моддий ёрдам кўрсатади.
23 ноябрь куни ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ўтказилган аудитдан сўнг корхонамиз Ўзбекистон Республикасидаги тўқимачилик корхоналари орасида биринчи бўлиб GRS (Global Recycled Standard) ва RCS (Recycled Claim Standard) халқаро сертификатларига эга бўлди. ГРС – бу ишлаб чиқарилаётган аралаш иплар (Poly-Blended Yarn) таркибида 20% ёки ундан ортиқ қайта ишланган полиестерни (RPSF) ўз ичига олган тайёр маҳсулотлар учун қўлланиладиган махсус сертификат. Ушбу сертификат қайта ишланган хом-ашёни ижтимоий ва экологик стандартларга мувофиқлигини тасдиқлайди. RCS сертификати - бу 5% ёки ундан ортиқ қайта ишланган полиестерни ўз ичига олган аралаш ипларга қўлланиладиган сертификат ва маҳсулотнинг қайта ишланган толаси таркибини сертификатлаш учун ишлатиладиган стандарт.
Ушбу сертификат учун ариза тақдим этилгандан сўнг, корхона ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш ва стандартлаштириш бўйича бир қатор ишларни амалга оширди. Жорий йилнинг сентябрь ойида аудиторлик корхоналарининг GRS тизими талабларига мувофиқлиги бўйича аккредитациядан ўтган “Назорат иттифоқи” ташкилоти томонидан қуйидаги мезонларга мувофиқлиги бўйича аудит ўтказилди:
• атроф-муҳит учун хавфсизлик (Environment)
• саломатлик ва хавфсизлик (Health & Safety)
• ижтимоий мувофиқлик (Social compliance)
• кимёвий бошқарув(Chemical management)
• ишлаб чиқаришни бошқариш учун махсус талаблар (Chain of custody and Specific Requirements)
ва корхонамиз фаолияти ҳақида ижобий фикр билдирди.
GRS ва RCS сертификатларини олиш келажакда экспорт кўламини кенгайтиради. Сўнгги вақтларда қайта ишланган тўқимачилик бозорининг кенгайиши ва маҳсулот турларига бўлган талабнинг ортиши билан GRS ва RCS сертификатлари тўқимачилик ва кийим-кечакда хавфсиз қайта ишланган маҳсулотдан фойдаланилганлигини исботлаш воситаси сифатида қўлланилмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, IKEA, H&M va ZARA каби жаҳон брендлар аллақачон GRS сертификатини қўлга киритган ва 2030 йилгача барча маҳсулотларни қайта ишланган ҳом ашёдан ишлаб чиқаришни мақсад қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Корея Республикасига ташрифи доирасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси жаноб И.У.Ҳайдаров ташаббуси билан POSCO INTERNATIONAL корпорацияси (Корея Республикаси), “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хо‘жалиги вазирлиги ўртасида меморандум имзоланиши режалаштирилган. Ушбу меморандум POSCO INTERNATIONAL томонидан Ўзбекистон Республикасида тўқимачилик ишлаб чиқаришини модернизация қилиш ва пахта кластерини ривожлантиришга қўшимча сармоя киритишни назарда тутади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, жорий йилнинг ноябрь ойида республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида жаноб Ҳайдаров шахсан Фарғонадаги POSCO Интернатионал Техтиле фабрикасига ташриф буюриб, корхона фаолияти билан яқиндан танишган ва корхона раҳбарияти билан музокаралар олиб борган еди.
POSCO International Textile ўзининг махсус ишлаб чиқилган ва модернизация қилинган бошқарув тузилмасига эга, ўз мақсадларига эришиш, барқарор ривожланиш, жаҳон бозоридаги мақомини яхшилаш ва мустаҳкамлаш учун ўзига хос стратегияларга амал қилади. Ҳар бир ютуқ ва янги натижалар ортида малакали мутахассислардан иборат кучли жамоа турибди.