09.
04.2019
Корхона куни
Корхона куни
Маълумки хар йили “Daewoo Textile” корхонасининг ташкил этилган куни муносабати билан “Корхона куни” маросими тантанали равишда нишонланади. Корхонамизнинг 23 йиллиги жорий йилнинг 8 апрел соат 11:00 да корхона бош офисида бўлиб ўтди. Корхона куни муносабати билан корхона равнақига улкан хисса қўшаётган хамда фидокорона мехнат қилаётган ишчи-ходимлар 3 хил йўналиш бўйича тақдирландилар:
- 20 йилдан буён муваффақиятли фаолият олиб бораётган 10 нафар ишчи-ходимларга ташаккурнома хамда 1 500 000 сўм миқдорда пул мукофоти берилди;
- 8 нафар мехнат фаолиятида юқори натижаларга эришган ишчи-ходимлар “Ўзбекистон бўйлаб саёхат” йўлланмалари билан тақдирландилар;
- 25 нафар йилнинг энг яхши ишчи-ходимлари фахрий ёрлиқ хамда 400 000 сўм миқдорда пул мукофоти билан тақдирландилар.
Шунингдек, корхонанинг 23 йиллиги муносабати билан барча ишчи-ходимларга (2019 йил 1 январ санасидан ишга қабул қилинганлар бундан мустасно) 300 000 сўм (даромад солиғи билан бирга) миқдорда мукофот пули берилди.