QSS+ ФАОЛИЯТИНИНГ ОРАЛИҚ ҲИСОБОТИ
2019 йил 10 апрел куни соат 11:00 да “DAEWOO TEXTILE” МЧЖ Фарғона фабрикасининг ошхонасида QSS+ фаолияти оралиқ хисоботи маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Корхона президенти Чо Сынг Хён сўзга чиқиб, ўз тантанали нутқида QSS+ фаолияти замирида ўйлаб топилган инновацион ғоялар хамда уларнинг иш фаолиятидаги муваффақиятли қўлланиллаётганлигини алохида таъкидлади. Ушбу харакат иштирокчиларига хамда бош офис томонидан қаратилаётган эътибор учун ўз миннатдорчилигини изхор этди.
Маросим давомида корхона президенти томонидан ўзларининг QSS+ фаолиятидаги инновацион ғоялари, ишлаб чиқаришдаги катта ўзгаришлардаги харакатлари учун бир гурух ходимлар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар. Маросимда Фарғона йигирув фабрикаси директори Чой Жонг Жин ва корхонадаги QSS+ фаолияти етакчиси хисобланган корейс менеджери Хонг Чанг Сиг ҳамда QSS+ харакатининг Кореядан ташриф буюрганлар сўзга чиқдилар.
Ундан сўнг корхона Касаба Уюшмаси Қўмитаси Раиси Юсупова Гулнора Каримовна барча ишчи-ходимлар номидан сўзга чиқиб, QSS+ фаолиятининг ишчи-ходимларнинг иш фаолиятида ва ишлаб чиқариш самарадорлигида сезиларли даражада ахамиятли бўлганлиги, инсон омилига хамда мехнат жараёнида ходимлар хавфсизлигига бўлган эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.
Маросим сўнггида рахбарият томонидан тантанали шар учуриш маросими бўлиб ўтди. Барча иштирокчилар QSS+ фаолиятига улкан зафарлар тилаб қолдилар.