Жорий йилнинг 11-феврал куни Тошкент шахрида POSCO International Textile корхонаси ва Тошкент Давлат Аграр Университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Университет проректори Сохиб Яхшибековичнинг таъкидлашича, ушбу шартнома ишлаб чиқариш корхоналари ва мамлакатимиз таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичидир. Ҳужжатда пахта хомашёсини етиштириш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва пахтачиликда инноватсион ғояларни қўллашда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилотларнинг ҳамкорликдаги фаолияти кўзда тутилган. Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз керакки, 2021-йилнинг 17-декабр санасида POSCO International Corporation, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ўртасида пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватини модернизация қилиш ва аралаштирилган ип ва мато ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш тўғрисида меморандум имзоланган эди.