Ўзбекистон бўйлаб саёҳат 2018
Хар йили “Daewoo Textile” Корхонаси, ишчиларни меҳнати ва Корхона ривожига қўшган улкан хиссаси учун рағбатлантириб келади. Мазкур йилда Корхонанинг 13 нафар энг илғор ходимлари Корхона Президенти томонидан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш имкониятини қўлга киритишди.
Хафталик саёҳат дастури (13.07.2018 - 20.07.2018) Бухоро, Самарқанд, Чимён, Чорвоқ сув омбори, Тошкент, Кўқон, Риштон, Фарғона и Марғилон шахарларининг тарихий ва диққатга сазовор жойларини ўз ичига олди. Саёҳат машҳур тур агентликларидан бири бўлган “ANUR TOUR” томонидан ташкил этилди.
Саёҳат Бухородан бошланди. Бизнинг ходимларимиз тарихий Бухоро шахрида ушбу вақт ичида шахарнинг барча диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишга, бухороликлар анъаналари, маъданияти билан танишишга, сон саноқсиз сувенирлар ва хунармандлар ишларини томоша қилишга улгуришди.
Шу билан биргаликда ишчиларимиз Бухородалик вақтларида «Daewoo Textile» Корхонасига ташриф буюрдилар. Корхона офиси иш жараёни ҳамда йигирув ишлаб чиқариш жараёни билан танишишди.
Бухородан сўнг эскурсия Самарқанд шаҳрида давом этди. Ишчиларимиз, Самарқанд шахрида малакали гид ҳамрохлигида шахарнинг дунёга машхур тарихий мадрасалирини, мақбараларини зиёрат қилишди. Ўрта Осиё халқининг илм ва санъат бобидаги ривожланиш йўллари билан яқиндан танашишди. Шу билан бирга Узбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг Самарканд шахридаги макбарасини зиерат килишди.
Бизнинг ходимларимиз Тошкентдан бир неча километр нарида жойлашган Чимён ва Чорвоқ сув омборига ташриф буюришди. Чимён Ўзбекистоннинг энг ноёб ва чиройли жойларидан бири бўлиб, Чорвоқ сув омборида кўплаб пансионатлар, дам олиш хоналари ва болалар учун ёзги лагерлар мавжуд.
Тошкент бўйлаб экскурсия: Амир Темур майдони, Навоий балет ва опера театр майдони, Амалий санъат музейи, Мустақиллик майдони ва Жасорат ҳайкали - 1966 йилги зилзила қурбонлари учун йодгорлик; Шаҳарнинг эски қисмида Абулқосим мадрасаси ва Алишер Навоий номидаги миллий боғи, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Диний Хасти-Имом мажмуаси мавжуд.
Қўқон бўйлаб экскурсия: XIX аср Худоёрхон саройи, Жомий масжиди, Норбут-бия мадрасаси, Модарихон мақбараси - Хоннинг барча аёллари учун мақбарадир. Экскурсия Риштонда давом эттирилди - шаҳар қадим замонлардан буён кулолчилик билан машхур.
Шу билан биргаликда ишчиларимиз Фарғонага келган вақтларида «Daewoo Textile» Корхонасига ташриф буюрдилар. Корхона офиси иш жараёни ҳамда йигирув ишлаб чиқариш жараёни билан танишишди.
Кейин Марғилон шаҳри маҳаллий бозорга кириб, сўнгра "Ёдгорлик" шойи фабрикасига ташриф буюришди. У ерда анъанавий "Икат" нақшлари билан безалган ипак матолар ишлаб чиқариш жараёнини билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлишди.
Саёҳатнинг барча иштирокчилари Ўзбекитоннинг кўзга кўринган жахонга машхур жойларини зиёрат қилиш имкониятини, қолаверса мамлакатимиз тарихини янада чуқурроқ ўрганишга ёрдам берган Корхона маъмуриятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Корхона раҳбарияти ўз томонидан ишдаги юқори кўрсаткичлари учун ходимларни рағбатлантириш дастурини ривожлантиришга харакат қилади.