Болаларга ўқув қуроллари
Ҳар йили «Daewoo Textile» МЧЖ шаклидаги чет эл хусусий корхонасининг Касаба уюшма ташкилоти томонидан ходимлар фарзандлари учун янги ўқув йилида ўқув қуроллари жамламаси харид қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги, ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб- қувватлаш йили” муносабати билан корхона касаба уюшма ташкилоти томонидан 2018-2019 ўқув йили учун корхона ходимларининг 867 нафар фарзандларига ўқув қуроллари жамламаси совға сифатида берилди.
Жумладан:
- Фарғона фабрикаси учун- 469 комплект,
- Тошлоқ фабрикаси учун- 279 комплект,
- Қумтепа фабрикаси учун- 119 комплект ўқув қуроллари.
Бу хайрли тадбир учун 42 191 688 сўм маблағ сарфланди. Зеро, билим учун сарфланган маблағ, албатта, ўз самарасини беради. Келажагимиз эгалари- фарзандларимиз, биздан кўра соғлом, кучли, билимли ва албатта бахтли бўлишлари керак!