Posco International Textile интернет сайтига хуш келибсиз !
Авваламбор "Posco International Textile" корхонаси учун кўрсатаётган беминнат доимий хизматингиз учун миннатдорчилик билдираман. Ўтган 23 йил давомида «Posco International Textile» корхонаси машаққатли йўл босиб, Ўзбекистондаги энг кучли ва рақобатбардош текстил фабрикалардан бири бўлиб етишди. Бугунги кунда корхонамиз олдида юксак мақсадлар ва вазифалар турипти. Уларни амалга оширишда, уч асосий тамойилни ривожлантириш орқали харакат килишимиз лозим деб ўйлайман.
Энг аввало, махсулот таннархини пасайтириш ва сифатини яхшилаш хисобига корхонанинг рақобатбардошлилигини ошириш. Ушбу изланишлар оқибатида Европа, Россия, Хитой ва бошка жахон бозорларини эгаллайдиган Марказий Осиёдаги энг кучли текстил фабрикасига айланиш максадига эришамиз.
Махсулот ва ишлаб чикаришнинг янги турларини йулга куйиш. Ўтган давр мобайнида Корхонамиз амалга оширган фаолият меваларини бугунги кунда барчамиз кўриб турибмиз. Келажакда кўзланган янгиланишлар корхонамиз учун салмоқли ва кўзга кўринган натижаларни олиб келишига ишонаман.
Ва нихоят учинчиси, мехнат ва хаёт ўртасидаги мувозанатни тенг ушлаб турувчи бошкарувни амалга ошириш. Фабрикаларга QSS - Сифат, Хавфсизлик ва Барқарорликка таянган махсус тизимни тадбиқ этиш оркали, ишчи ходимларга хавфсиз, кулай ва соғлом мехнат шароитларини яратиш. Шу билан бирга барчамиз яшаётган жамиятга мехнатимиз билан фойда келтириб, жамиятимиз аъзолари бахтли бўлиши учун ўз хиссамизни кўшиш истагидаман.
Юқоридаги кўзлаган максадларимизга эришишда сизларнинг фикрларингиз мен учун қадрлидир, ахил жамоа, хамфикр бўлиб харакат килайлик! Ишончим комилки, барчамиз бирлашиб харакат қилсак, юксак мақсадларга эриша оламиз.
Хурмат билан,
«Posco International Textile» Корхонаси Бош Директори |
![]() |
Чо Сынг Хён |