Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қабул қилиш учун квоталар сонини кўпайтириши мумкин. Бу ҳақдаги музокаралар айни вақтда Кореяда бўлиб турган Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегациялари томонидан ўтказилмоқда, деб хабар қилинган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги сайтида.
13 февраль куни Халқаро бизнес марказда иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича биринчи Ўзбекистон-Корея йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берди.
Президентнинг "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (МАК)га қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилади.
10 февралдан Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий этилади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида
Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг самарали шаклларидан бири кластерларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади.
2017 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3454 сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида янги – 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном беришни таклиф этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди.
Экспертлар фикрича, мамлакатимизда экологик тоза пахта толаси етиштириш борасида бой тажриба тўпланган. Турли давлатлардан ярмаркада қатнашган 1 минг 500 дан ортиқ мутахассис бу борадаги ишларни таҳлил қилиб, ўзларига энг мақбул стандартларни белгилаб олиш имконига эга бўлди.
Пойтахтимизда Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг етмиш олтинчи ялпи мажлиси ҳамда XIII халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди.
“Ўзэкспомарказ”да “Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2017” ҳамда “Тўқимачилик саноати – Textile Expo Uzbekistan 2017” халқаро кўргазмалари очилди.
Марказий банкнинг курси, аввалгидек, ҳар душанба куни ўтган ҳафта давомида валюта биржасида ўтказилган савдоларда қайд этилган курсларнинг ўртача қиймати даражасида белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ҳамда бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 17-август “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2017 йил январь-июнь ойларида 12,072 млрд доллардан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,1 фоизга юқоридир. Ўзбекистоннинг январь-июнь ойларида экспорти 13,1 фоизга ошиб, 5,97 млрд долларни, импорт миқдори 9,2 фоизга ўсиб, 6,102 млрд долларни ташкил этган.