ТИТИШ ЦЕХИ
Компания томонидан кардланган ва тарокланган трикотаж ва тукувга мулжалланган 100% пахта толасидан иборат юқори сифатли калава ипи йигирув ишлаб чиқаришда амалга оширилади.
ТАРАШ ЦЕХИ
Калава ип ишлаб чиқариш титиш цехларидан бошланади. Бунда олиб келинган пахта тойлари очилиб махсус шароитда 24 соат давомида сақланади ва дастгох ёрдамида титилади, сўнг бегона аралашмалардан махсус детектор ёрдамида тозаланади.
ҚАЙТА ТАРАШ ЦЕХИ
Тароқлаш жараёнида Пахта толаси таралиб узунлиги бўйича параллел қилиниб, лента ҳосил қилинади. Ип йигируви икки хил ип ишлаб чикариш учун икки турдаги жараёнга бўлинади: тароқлаш ва қайта тароқлаш. Тарокланган ипни ишлаб чикариш учун кушимча тароклаш боскичи амалга оширилади, бунинг мақсади ипнинг пишиқлигини ва бошқа сифат кўрсаткичларини ошириш ҳамда ялтироқликка эга бўлган юқори сифатли ип ишлаб чиқариш.
ПИЛТАЛАШ ЦЕХИ
Пилталаш жараёнида ленталар жуфтланиб, керакли бўлган чизиқли зичликкача чўзилади ва текис, силлиқ сифатли лента ишлаб чиқарилади. Толанинг пишиклиги ва узунлиги максимал равишда сакланиши кераклиги боис ушбу босқич масъулиятли босқичлардан биридир.
ПИЛИКЛАШ ЦЕХИ
Пиликлаш жараёнидан ишлаб чиқарилган лентани кейинги йигирув жараёнида керакли йўғонликдаги ипни олиш осон бўлиши учун лента мувофиқ йўғонликкача чўзилади ва йигиришда узилиб ёки чўзилиб қолмаслиги учун эшилади.
ЙИГУРУВ ЦЕХИ
Ип йигирувида хал килувчи жараён толаларни ипга айлантириш. Бу жараёнда пиликлашдан чиққан пиликни чўзиб, керакли ингичкаликка етказилиб пишиқ бўлиши учун, керакли миқдорда эшилади ва найчага ўралади.
ЎРАШ ЦЕХИ
Ураш боскичида ипнинг узилишларини улаб, конус ёки бобинага уралади, шу билан бирга ипнинг сифатини оширилиб, кейинги эшиш ва кадоклаш боскичларига тайёрланади.
ЭШИШ ЦЕХИ
Иккилик ип тайёрлаш учун калава ипи эшиш босқичидан ўтказилади, бу билан янада пишиқроқ ва эластик бўлган ип ишлаб чиқарилади. Бизнинг технологиялар учлик ип ишлаб чикариш кувватига хам эга.
ҚАДОҚЛАШ ЦЕХИ
Қадоқлаш цехида махсулот истеъмолчи талабига биноан қадоқлаб берилади. Калава ипини кадоклашда махсус коробка ва паллетлардан фойдаланилади.