Янги 2019- йилнинг очилиши ва байроқ топшириш маросими
Жорий йилнинг 7-январ санасида ДЭУ Текстил МЧЖ корхонаси Фарғона фабрикаси ошхонасида янги 2019-йилнинг очилиш маросими хамда янги президент сайланиши муносабати билан корхона байроғини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Корхона президенти, директорлар ва корхона ходимлари қатнашдилар. Корхона президенти ж-б Ким Ил У тантанали нутқ билан маъросимни очиб берди.
Кейинги нутқ корхонамиз Касаба уюшмаси раиси Гулнора Каримовнага берилди. Касаба уюшмаси раиси нутқ сўзлаб бўлгач, Корхонамиз янги Президенти Чо Сынг Хёнга сўз берилди.
Сўнгра президент ж-б Чо Сынг Хён нутқидан сўнг тантанали байроқ топшириш маросимига навбат келди. Ж-б Ким Ил У байроқни тантанали равишда янги президент ж-б Чо Сынг Хён га топширди.
Тадбир якунида режалаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими директори ж-б Сон Вон Кёнг куйидаги сўзларни айтиб ўтди:
Қадрли “Daewoo Textile” ходимлари !
Биз Янги йилни бошлаш арафасида эканмиз, ушбу йилда ҳар биримиз юқори марраларга эришишимиз ҳамда компаниямиз салохиятини юксалтирадиган йил бўлишлигини тилаб, бир-биримизни табриклайлик.