«Posco International Textile» МЧЖ ХК – замонавий, илғор корхона бўлиб, олий пахта навларидан ишлаб чиқилган текстиль махсулотларини, жумладан пахтадан ишланган мато ва йигирув ипларни ишлаб чиқишга ихтисослашган.
«Posco International Textile» корхонаси Фарғона водийсининг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Фарғона ва Бухоро шахарларида, хамда Тошлоқ ва Қумтепа қишлоқларида фаолият юритаётган ишлаб чиқариш фабрикаларига эга.
Корхона 1996 й. Апрель ойида Жанубий Корея нинг “Daewoo International” корпорацияси томонидан 150 мил. АҚШ доллари миқдоридаги сармояга асосан ташкил этилган. «Daewoo Textile» корхонаси, пахта, трикотаж, тикув, ипак ва х.к махсулотларни ишлаб чиқарувчи 300 дан ортиқ корхоналарни бирлаштирувчи “Ўзбекенгилсаноат” ДАЖ таркибига киради. Корхона махсулотлари халқаро сифат стандартларига тўлиқ жавоб беради.
Хозирги кунда, оқилона сиёсат натижасида, корхона иқтисодий фаолиятини ташкиллаш, тўқув ва йигирув ишлаб чиқариш жараёнларини ривожлантришда ва такомиллаштиришда юқори натижаларга эришди. Корхонанинг мувафаққиятли ривожланишида, самарали сотув сиёсати, узоқ муддатли хамкорликга интилиш, махсулотнинг янги турларини излаш, хамда махсулотнинг юқори сифатига эришилди.
Ўз фаолияти давомида корхона, текстиль махсулотарини ишончли ишлаб чиқарувчиси ва сотувчиси сифатида ном қозонди.
Бизнинг хар бир ютуқ ва натижларимиз ортида, янги чўққиларга интилувчи энг яхши мутахасислар фаолият юритмоқда.
Биз ҳар доим иншончга асосланган, узоқ муддатли ва ўзаро самарадор ҳамкорликка интиламиз.