ТАЙЁРЛОВ ЦЕХИ
Кумтепа ва Фаргона мавзейларида жойлашган икки тукув фабрикаларда 120 турдан зиёд 100% пахтадан иборат мато ишлаб чикарилади.
Мато ишлаб чиқариш жараёни матонинг ўзагини тайёрловчи цехдан бошланади. Бу ерда бобиналардаги иплардан матонинг ўзаги юкори технология ёрдамида тайёрланади.
ОХОРЛАШ ЦЕХИ
Шлихтовкалаш цехида ипга юпқа елим қатлам суртилади, бу ипнинг қаршилигини ва тўқув жараёнида учрайдиган чўзилиш ва ейилишини олдини олади. Бу жараёнда химик, елимлайдиган моддалар ва эритиш учун сув ишлатилади.
ПРОБОРКАЛАШ ЦЕХИ
Проборкалаш дастгохи орқали ип керакли ўлчамга солинади ва тўкилишлар сонини тартибга солиш учун аввалроқ тайёрланади. Ушбу босқич тукув дастгохлари учун махсулот турига караб иплар сонини тайёрлаб беради.
ТЎҚУВ ЦЕХИ
Мато тўқиш жараёни тўқув дастгохларида амалга оширилади. Тўқув жараёнида танда ва арқоқ иплари ўзаро бирикишидан мато хосил бўлади. Дастгохларимиз эни 280 см га тенг мато туқиш имкониятига ҳам эга.
СИФАТ НАЗОРАТИ ЦЕХИ
Мато ишлаб чиқаришнинг якуний босқичида матонинг узунлиги ўлчанади, тозаланади ва қирқилади. Бундан ташқари дастгохлар орқали матонинг сифати текширилади ва такланади.
ҚАДОҚЛАШ ЦЕХИ
Тайёр махсулот эхтиёткорлик билан пресслаш дастгохи орқали пресланиб, кипа ва паллетларга кадокланади.