ТЎҚУВ ФАБРИКАСИ
100% пахтадан иборат юқори сифатли 120 туридан ортик мато “Posco International Textile”нинг Қумтепа туманида жойлашган, Қумтепа тўқув фабрикасида ишлаб чиқарилади. Фабрика майдони 76 000 кв. м. га тенг.
Бу фабрикада ишлаб чиқариладиган матолар, текстил оламида энг илғор текстил жихозларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг махсулоти бўлмиш, энг сўнгги нусхадаги тўқув дастгохларида амалга оширилади.
Фабрикада 421 нафар ишчи-ходим мехнат қиладилар. Улар замонавий дастгохларнинг ютуқ ва имкониятларини изчил равишда ўрганиб, сифатни аъло даражада ушлаб туриш ва матонинг янги турларини яратиш учун ўз хиссаларини қўшиб келадилар.
Махсулот кўламини кенгайтириш ва мавжуд сифатни юқори даражада ушлаб туриш - ишлаб чиқаришимизнинг бугунги кундаги асосий мақсадидир.
ҚУМТЕПА ТЎҚУВ ФАБРИКАСИ ДАСТГОХЛАРИ