POSCO КОРПОРАЦИЯСИ
- 2017 POSCO P&S пўлат ишлаб чиқариш булинмаси билан бирлашди
- 2016 корхона номи POSCO DAEWOO га ўзгартирилди
- 2010 POSCO Group ташкил этилди
- 2000 Daewoo International Corporation сифатида ташкил этилди
- 1982 Daewoo Corporation га ўзгартирилди
- 1967 Daewoo Industry Co., Ltd сифатида асос солинди
1967 йилда Daewoo Industry Co. сифатида ташкил этилишидан бошлаб, POSCO DAEWOO экспорт кўламини кенгайтириш орқали Корея миллий иқтисодининг ривожланишида марказий ахамиятга эга бўлиб келмоқда. 1982 йилда Daewoo Corporation га ўзгартирилгандан сўнг корхона бутун эътиборини халқаро савдога қаратди. 2000 йил Декабрь ойида POSCO DAEWOO Corp. Daewoo Corporation нинг давомчиси сифатида халқаро савдо, лойихлаштириш ва хом-ашёни қайта ишлаш билан шуғулланиб келди. 2010 йили POSCO Group ташкил этилишига қадар POSCO DAEWOO корпорациясида сотув хажмини йиллик мисли кўринмаган 30% ўсиши кузатилди.
Жахон бўйлаб 100 дан ортиқ тармоқларга эга бўлган холда POSCO DAEWOO турли-туман махаллий ва халқаро харидорларга кенг кўламдаги махсулотлар жумладан, пўлат, темир, ускуналар, автомобиль эхтиёт қисмлари, ишлаш чиқариш электроникаси, пўлат хом-ашёси, қимматли металлар, кимё, қишлоқ хўжалик ва балиқчилик махсулотлари. Шунингдек, POSCO корпорацияси экспорт ва ишлаб чиқариш махсулотларининг уч томонлама савдоси билан бирга, элект энергиясини ишлаб чиқариш, темир йўл, портлар, фабрикалар ва ИКТ курилмаларини барпо этишда чет эл давлатларида ривожлантириш лойихларини ташкиллаш ва тадбиқ этишда мухим вазифани бажармоқда.
Бизнес тизимни мустахкамлаш ва заиф сохаларни ривожлантириш мақсадида POSCO корпорацияси хориждаги хом-ашё ривожлантириш лойихларида иштирок этиб келмоқда. 1992 йилда Вьетнамдаги соҳил газ захираларини ривожлантиришдан бошлаб, POSCO DAEWOO корпорацияси дунё бўйлаб 15 дан ортиқ нефт, газ, минераллар ва озиқ-овқат захираларини лойихларида иштирок этди. Ушбу харакатлар POSCO корпорациясини жахон бозорида захираларни ривожлантириш сохасида етакчи корхонага айланишига олиб келмоқда.