Бошқарув этикаси қасамёди
Барча "Posco International Textile" ходимлари корхонада ошкораликка асосланган соғлом бошқарув тизимини яратиш йўлида корхона бошқарувида фаоллик билан иштирок этишга қуйидагича қасамёд қиладилар:
- Барча ҳамкорларимиз ва инвесторларимизга намунали хизмат кўрсатамиз ва уларни ҳурмат қиламиз, ўз маъсулият ва мажбуриятларимизни уларнинг манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда амалга оширамиз.
- Шўба ва сотув бўлимлари билан ҳамкорликда корхонани ривожлантириш йўлида ҳаракат қиламиз, шунингдек адолат ва ошкоралик тамойилларига асосланган савдони амалга ошириш орқали имкониятлар тенглигини таъминлаймиз.
- Корхона фаолияти билан боғлиқ барча қонунлар, меъёрлар ва тамойилларга амал қиламиз, демократик бозор иқтисодиёти тизимини қўллаб қувватлаймиз ва соф рақобат асосида фаолият юритамиз.
- Ноқонуний пул ва буюмлар, корхона манфаатларига қарши ўйин-кулгу ва қулайликларни қабул қилмаймиз ва ҳеч қачон корхона моддийликларини шахсий манфаатимиз учун ишлатмаймиз.
- Ходимлар ўртасида ҳеч қандай камситишларга йўл қўймаймиз, ва ўзаро ҳурматга асосланган мустаҳкам ва уйғун жамоавий муҳитни яратамиз.
- Узлуксиз интилиш ва ҳаракатларимиз билан мамлакат ва ўз ҳудудумиз ривожланишига ҳиссамизни қўшамиз, жамият олдидаги ижтимоий бурчимизни ҳис қилган ҳолда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, ободонлаштириш, фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш ва жамоат ишларида фаол иштирок этамиз.
Барча "Posco International Textile" ходимлари юқоридаги қасамёдда кўрсатилган меъёр ва тамойилларга амал қилишга қасамёд қиладилар.