ТЎҚУВ ФАБРИКАСИ
“Posco International Textile” корхонасининг Фарғона фабрикасида йигирув фабрикасидан ташкари дунёнинг барча стандартларига жавоб берувчи 100% пахтадан иборат матонинг кўп турларини ишлаб чиқарувчи тўқув фабрикаси ҳам мавжуд. Мато ишлаб чиқарилиши, текстил оламининг энг сўнгги нусхадаги дастгохларида амалга оширилади, айнан шунинг учун ҳам бизнинг махсулотимиз хамиша харидорларимиз томонидан маъқулланган.
240 кишидан иборат ушбу фабрика ишчи-ходимлари, доимий равишда матонинг янги турларини ишлаб чиқаришга ва замонавий технологияларни ўзлаштиришда давом этадилар.
Махсулот тури: 100% пахтадан иборат мато
Махсулот кўламини кенгайтириш ва мавжуд сифатни юқори даражада ушлаб туриш - ишлаб чиқаришимизнинг бугунги кундаги асосий мақсадидир!
ФАРҒОНА ТЎҚУВ ФАБРИКАСИ ДАСТГОХЛАРИ