“Posco International Textile” МЧЖ ўзининг аниқ бошқарув тизими ва йўналишига эга замонавий барқарор текстил корхонасидир. Юқори чўққиларга интилаётган ушбу корхонада, албатта, корхонан бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган янги лойихаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш буйича изчил йўлга қўйилган дастур тасдиқланган.
"ERP" ЛОЙИХАСИ
КОРХОНА МАНБАЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ТИЗИМИ
2011 йилда Корхонамиз учун махсус ишлаб чиқилган дастур бўлиб, махсус яратилган корпоратив маълумотлар базаси вазифасини бажаради, унда корхонананинг барча моддий ва молиявий кўрсаткичлари акс этган. Ушбу дастур Корхона фаолиятининг барча йуналишлари бўйича маълумотларни шаффоф тарзда ёритиш билан биргаликда корхонада мавжуд ҳисоботлари бўйича кўплаб операцияларни амалга оширади.
Ушбу тизим “Daewoo Information Systems” Co., Ltd корхонасининг ва “Posco International Textile” нинг етук мутахассислари томонидан 2011 йил июл ойида яратилган, синовдан ўтказилган ва амалга муваффақиятли тадбиқ этилган.
Корхонамиз шаффоф молиявий тизимга эга, ўзининг молиявий ва бизнесининг бошқа йўналишларини ривожлантиришда янги имкониятларни излайдиган корхоналар сарасига киради.
"JUNIOR BOARD" ЛОЙИХАСИ
ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ ИШЧИ-ХОДИМЛАРНИНГ КОРХОНА БОШ
РАХБАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТИ
Корхона рахбариятининг ташаббуси билан, 2010 йилдан буён, ҳар ойнинг охирги сешанбасида Корхонанинг ишлаб чиқариш секторида фаолият кўрсатиб келаётган илғор ишчи-ходимлар билан ҳамкорликда Корхона бош рахбари томонидан йиғилиш ўтказилади. Йиғилиш давомида Корхонада ой давомида содир бўлган янгиликлар билан таништирилади, ишчи-ходимлардан ишлаб чиқаришга оид рационализаторлик таклифлар олинади, Корхонада юз бераётган янгиликларга ходимларнинг муносабати сўралади ва иш юзасидан турли-хил саволларга жавоб берилади. Ушбу йиғилиш натижасида корхонада ишчи-ходимлар учун кўп қулайликлар, ишлаб-чиқаришда янгиликлар ва енгилликлар киритилди, ва энг асосийси, ҳар бир ишчи навбат билан бош рахбар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлади!
"OJT" - ЛОЙИХАСИ
”POSCO INTERNATIONAL TEXTILE” КОРХОНАСИГА ИШГА КИРИШ УЧУН ПРЕЗИДЕНТ ГРАНТИ
“Posco International Textile” МЧЖ чет эл корхонасига янги ходимларни ишга жалб қилиш ва ходимлар қўнимсизлигини олдини олиш бўйича корхонада кўплаб дастурлар тадбиқ этилган. Улардан бири Корхонадаги OJT - лойихаси, яъни корхонага ишга киришга Президент Гранти. Ушбу грантни олиш учун олий техника ўқув юртларини тамомлаган ёш ва фаол мутахассислар қатнашиши мумкин.
Ҳар йили кузда ўтказиладиган лойиханинг мақсади ишлаб чиқариш секторларининг рахбарлик лавозимлари учун кадрлар захирасини шакллантириш, уларга маълум вақт давомида билим бериш, бошқарув тизими билан ўргатиш, Корхонанинг узоқ муддатли мақсадлари ва бугунги кунги сиёсати билан яқиндан таништириш. Илғор ва тажрибали мутахассислардан билим олган бу ёш кадрларимиз, кейинчалик турли хил бўлим ва бўлинмаларнинг муносиб рахбарлари бўлиб етишишларига ишонч билдирилади.