2023 йил 13 март куни POSCO International бош корпорациясининг ижрочи директори жаноб Джеонг Так бошчилигида раҳбарлар корхонамиз фаолияти билан яқиндан танишиш ва келгусида корхона равнақига қаратилган истиқболли режаларни амалга ошириш мақсадида Фарғона шаҳрига ташриф буюрдилар. Меҳмонларга вилоят ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев ҳамроҳлик қилди.
Жорий йилнинг 10-12 май кунлари POSCO International корпорацияси президенти Джо Си-Бо бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди. 10-май куни меҳмонлар Бухорога йетиб келиб, Бухоро фабрикаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ташриф давомида меҳмонлар тарихий жойларга ташриф буюриб, шаҳарнинг маданий мероси билан яқиндан танишдилар.
Б.Мухаммад Саидов сўнгги йилларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган пахта толасини тўлиқ қайта ишлашга еришиш, тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва експортини ўсиши ҳақида гапирди.
Бугунги кунда тўқимачилик ва кийим-кечак ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг жадал суръатлари кузатилмоқда: тўрт йил ичида у номинал равишда 2,8 бараварга ўсди.
Саноат тез-тез асосан хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан воз кечиб, охирги истеъмолчи учун мўлжалланган ишлаб чиқаришга йўналтирилмоқда.
Маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозорда ҳам талабга эга ва ўтган йиллар давомида хорижий истеъмолчилар орасида тобора оммалашиб бормоқда. Тўрт йил ичида экспорт 2,1 баравар ўсди: 2016 йилдаги 899 миллион доллардан 2020 йилда 1867 миллион долларга.
19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси учун Халқаро меҳнат ташкилотининг «Саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисида»ги 81-сонли (Женева, 1947 йил 11 июль) ва «Қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисида»ги 129-сонли (Женева, 1969 йил 25 июнь) конвенциялари кучга кирди.
Аввал хабар берганимиздек, ўтган ҳафта бир гуруҳ кинематографлар Тўқимачилик саноати ва маҳсулотларини тарғиб қилувчи янги реклама фильмини суратга олиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Фильм Hermès, Vogue, Dior ва Chanel учун видеофильмларни суратга олаётган европалик мутахассислар гуруҳи томонидан тайёрланади.
Ўзбекистондан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Польшага 42,8 миллион доллари қийматидаги маҳсулотларни экспорт қилинди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Республика ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ҳозирги босқичида экспорт ҳажмларини кўпайтириш орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, тайёр маҳсулот етказиб берувчиларни қўшимча молиявий ва ташкилий рағбатлантириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида:
Президент Шавкат Мирзиёев “Сардоба Оқсарой текстиль” корхонаси фаолияти билан танишди.
Сирдарё вилоятига сафарини давом эттирар экан, давлатимиз раҳбари Оқолтин тумани “Нурафшон орзу бўстони” фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ҳосилини кўздан кечирди.
Ҳар йили 7 октябрь кунини Халқаро пахта куни сифатида кенг нишонлаш анъанага айланиб бормоқда. Шу кунда ўтказиладиган тадбирлар пахтачиликни, пахтани қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, соҳада ўтказиладиган тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлаш, соҳада халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш ва бошқа амалий чораларни белгилашга қаратилган.
Жорий йил 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Андижон вилоятига ташрифи чоғида Балиқчи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишди.
Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси кўмагида Қорақалпоғистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари A. Камалов ва «Hyundai C Square Co., Ltd.» компаниясининг катта ижрочи директори Ким Сунгюн ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда, шунингдек, “Нукус” эркин иқтисодий зонаси директори Б. Қодиров ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг масъул ходимлари иштирок этди, деб хабар бермоқда Дунё мухбири.