Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Ўзбекистон 2025 йилгача тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини 7 млрд долларгача ошириб, калава ип экспортини камайтиришни режалаштирмоқда.
"Ўзбекистон - Россия" минтақавий ҳамкорлик сессиясининг биринчи форуми доирасида "Ўзбекистон-Россия: тўқимачилик соҳасидаги чегарасиз ҳамкорлик" мавзусида тўқимачилик сессияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Президент Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Францияга борди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга расмий ташрифи доирасида 2018 йил 25 сентябрдан 1 октабргача "Узтекстилпром" уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров раҳбарлигидаги делегация Аҳмедабад, Сурат, Мумбай ва Деҳлида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябр куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди.
Мазкур қарор сўнгги ойларда юзага келган ташқи иқтисодий вазиятни инобатга олган ҳолда инфляцион босимни пасайтиришга йўналтирилган.
АҚШ Ўзбекистон пахта маҳсулотларини болалар меҳнати орқали етиштирилган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда АҚШ Меҳнат вазирлиги Халқаро меҳнат ишлари бюроси тайёрлаган ҳисоботда шундай дейилади.
Яқинда Россия пойтахтида тўқимачилик ва енгил саноат товарлари ва ускуналари бўйича "Техтиллегпром" 51- кўргазмаси очилди. Унда дунёнинг 30 мамлакатидан 2000 дан ортиқ компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 18-сентабр куни мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Самуел Гелокни қабул қилди.
Беларус Республикаси Президенти А. Лукашенконинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида кенг минтақалараро алоқаларни ўрнатиш, хусусан, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, чорвачилик, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, фармацевтика, қурилиш материаллари, машинасозлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.
Жорий йилнинг 9-сентябр куни “Тошкент” савдо марказида илк бора тўқимачилик саноати брендларини ўз ичига қамраб олган Туркистон тайёр кийим-кечак савдо мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
2025 йилгача Ўзбекистон пахта толаси экспорт қилишни тўхтатиш ва ички бозорда уни тўлиқ қайта ишлашни таъминлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Стратегик прогнозлаш департаменти бошлиғи Дилбар Муҳамедова маълум қилди.