ЙИГИРУВ ФАБРИКАСИ
“Posco International Textile” Корхонасининг Фарғона йигирув фабрикаси Фарғона шаҳрида жойлашган бўлиб, 100% пахтадан иборат юқори сифатли бирлик ва иккилик калава ипини ишлаб чиқаришга мослашган.
287 600 кв. м. майдонга эга ушбу фабрикада энг сўнгги нусхадаги текстил дастгохларидан фойдаланишда бой тажрибага эга 1400 га якин ишчи-ходимлар фаолият кўрсатадилар.
Йигирув фабрикаси энг қалин Ne10/1 дан тортиб энг ингичка Ne 40/1 гача бўлган кенг кўламдаги бирлик ва иккилик калава ипларини харидорлар эътиборига хавола этади.
Махсулот тури:
Бирлик калава ипи:
• Қуввати - 120 252 урчуқ;
• Маҳсулот и/ч хажми - йилига 21 000 тонна;
Иккилик калава ипи:
• Қуввати - 3 648 барабан
• Маҳсулот и/ч хажми - йилига 3 500 тонна;
Кенг кўламдаги махсулот турларини таклиф қилган ҳолда, биз харидорларимизнинг барча талабларига жавоб берувчи махсулот ишлаб чиқарамиз!
|
ФАРҒОНА ЙИГИРУВ ФАБРИКАСИ ДАСТГОХЛАРИ