Маҳсулот сифатини назорат қилиш ишлаб чиқаришнинг энг муҳим босқичлардан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқарилган ипни қаттиқ назорат қилиш бутун цикл давомида амалга оширилади. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида хом ашёдан то тайёр ипгача бўлган маҳсулотлар компания лабораториясида USTER қурилмаларида синовдан ўтказилади. Ривожланиш ва илмий-тадқиқот бўлимининг юқори малакага эга бўлган мутахассислари тайёр маҳсулотларни мижозлар талабларига ва меъёрий кўрсаткичларга мувофиқ синовдан ўтказадилар.
Лаборатория
Махсулотнинг сифатини назорат филиш Лаборатория - булимининг зиммасига юклатилган. Улар ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг ярим тайёр махсулот холида барча норматив курсаткичларини доимий назорат килиш, ишлаб чикариш учун факат олий сифатли хом-ашё танланиб, хом-ашёнинг реал сифатига мос равишда ишлаб чикариладиган махсулот турини танлаш.
Ривожлантириш ва тадқиқот булими (R&D)
R&D (ривожланиш ва тадқиқот булими) - корхонада махсус ташкил килинган бўлим бўлиб, тайёр махсулот сифатини тахлил килиш, махсулот сифати ва махсулдорликни оширишга каратилган чора-тадбирлар, фабрикалар аро текширувлар рейтингини олиб бориш, махсулотнинг янги турларини яратиш ушбу бўлим зиммасига юклатилган.