«Posco International Textile» МЧЖнинг бошқарув тизими бошқарувнинг марказлашганлиги ва Корхона фаолиятининг ҳар бир йўналишига чуқур аҳамият бериш каби тамойилларига асосаланган. «Posco International Textile» МЧЖ нинг бизнесининг глобаллашуви, тез суратларда ривожланишининг асосий сабаби, ишлаб чиқаришнинг ҳар бир турлари ва босқичларига катта эътибор, дунё бозорини ўзгаришларига тайёр бўлиш, харидорлар талаблари ва технологик жараёнларнинг ривожланишига мослашишдир.
«Posco International Textile» МЧЖнинг асосий тизим бирлиги сифатида, ўзининг муқим вазифасига эга, корхонанинг ривожланишига қаратилган аниқ бир йўналишини амалга оширувчи бўлимлар намоён бўладилар.