2019 йил 30 октябр куни Тошкентда Британия Кенгаши ташаббуси билан "Ўзтекстилпром" уюшмаси ва Британия Кенгаши вакиллари ўртасида "Crafting Futures" дастури доирасида ҳунармандчилик ва амалий санъатни ривожлантириш соҳасида тўқимачилик корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида учрашув бўлиб ўтди.
2019 йил 14-15 октябр кунлари "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси делегацияси Туркийзабон давлатлар Ҳамкорлик кенгашининг 7-саммити доирасида Озарбайжон Республикасида бўлди.
Жорий йилнинг 7-11 октябр кунлари Бутунжаҳон пахта куни Женевадаги Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) бош қароргоҳида бўлиб ўтди.
1-5 октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги расмий делегация таркибида "Ўзтекстилпром" уюшмаси раисининг ўринбосари Бахтиёр Муҳаммадсаидов бошчилигидаги делегация Японияга ташриф буюрди.
Жорий йилнинг 1 октябр куни "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси РИЭТEР Holding Ltd. ижроия қўмитаси аъзоси Карстен Лиске бошчилигидаги РИЭТEР раҳбарияти делегациясини қабул қилди.
Жорий йилнинг 21 сентябрдан 6 октябргача пойтахтимизда Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан "Корея ҳафталиги 2019" ўтказилади.
2019 йил 17-19 сентябр кунлари Франциянинг Париж шаҳрида Premier Vision халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазма 1973 йилдан буён ўтказилиб келинади ва ўн минглаб ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилади.
Анъанага кўра Iteca кўргазмаларининг тўқимачилик ва тикувчилик соҳаси мутахассислари учун куз мавсумининг бошланиши UzTextile Expo - минтақадаги тўқимачилик ва мода саноатининг асосий халқаро кўргазмаси билан бевосита боғлиқ бўлди. Бу йил UzTextile Expo 2019 11-сентябрдан 13-сентябргача Тошкентда бўлиб ўтадиган Глобал Тўқимачилик Кунлари доирасида ўтказилади. Бу йилги кўргазма экспозицияси деярли икки баравар кўп яъни Ўзэкспомарказнинг учта павилонини эгаллайди.
Келгусида пахта етиштириш усулларини такомиллаштиришни қўллаб-қувватловчи халқаро нотижорат ташкилот - Better Cotton Initiative (BCI) Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиши мумкин. Бу ҳақда Тошкентдаги Халқаро Тўқимачилик Конферентсиясида АҚШ Халқаро молия корпорациясининг вакили Оксана Вароди маълум қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тахиатош туманидаги «Мадад Ботир» фермер хўжалигида бўлиб, пахтачиликнинг ҳолати билан танишди.
12-14 август кунлари "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг Osborn Textile ва Самарқанд тикувчилик саноати корхоналари раҳбарларидан иборат делегацияси Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтган Халқаро кийим-кечак, бутловчи буюмлар, ишлаб чиқариш технологиялари ва етказиб берувчилар "Magic Las Vegas-2019" кўргазмасида иштирок этмоқда.
11-13 сентябр кунлари Ўзбекистонда Халқаро Тўқимачилик кунлари (Global Textile Days Tashkent-2019) доирасида тўқимачилик ва мода саноатининг "Uztextile Expo 2019" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев хамда Президент Александр Лукашенко ҳамрохликда яқинда Минскда очилган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасига ташриф буюрдилар.
21-23 июл кунлари Ўзбекистон делегацияси тўқимачилик маҳсулотларини Лондон шаҳрида (Буюк Британия) ўтказилган энг йирик тадбирлардан бири - "Pure London-2019" халқаро кўргазмасида қайта тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёэв Ховос туманидаги "Саховат" фермер хўжалигига ташриф буюриб, пахтачилик жараёнлари билан танишди.