Шу йилнинг 18 декабр куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг мажлислар залида "Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати ривожланиш истиқболлари" мавзусида ва Ўзбекистоннинг биринчи тўқимачилик электрон савдо платформаси - Uzbtextile.com тақдимоти бўлиб ўтади.
“O‘zto‘qimachiliksanoat” уюшмаси делегацияси Хиндистоннинг Деҳли шаҳрида “Global Textile Conclave – 2018” халқаро тўқимачилик конференциясида иштирок этди.
Жорий йилнинг 6 декабр санасида Тошкентда Ўзбекистон-Корея Тўқимачилик технопаркини амалга ошириш бўйича бизнес-брифинг бўлиб ўтди. Тадбир Корея Республикасининг Геонжи Даэжин Технопарки ва Корея Республикасининг Геонжи шимолий туманидаги трикотаж саноат кооперативи кўмагида “Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси томонидан ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган норасмий мажлисида иштирок этди.
Ўзбекистон енгил саноати мамлакат бойлиги хисобланмиш пахта толасини қайта ишлашда кўп асрлик анъаналарга эга.
29-30 ноябрь кунлари Иваново (Россия) шаҳрида V Бутунроссия енгил саноат форуми бўлиб ўтади, унда “Ўзтўқимачиликсаноат” ассоциацияси делегацияси иштирок этади. “Ўзтўқимачиликсаноат” ассоциацияси раиси ўринбосари Ф.Жуманиёзов раҳбарлигидаги делегация таркибидан Ўзбекистоннинг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноат корхоналари раҳбарлари ўрин олди, дея хабар беради ассоциация матбуот хизмати.
2018 йил 19-25 ноябр кунлари "Узтекстилпром" уюшмаси делегацияси ва тўқимачилик ва трикотаж корхоналари вакиллари Полша Республикасига ташриф буюрдилар.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан 2018 йил 21 ноябрда ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини қўллаб қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Уруғчиликни ривожлантириш маркази, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва бир қатор ташиклотлар, идоралар, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналари, олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.
17 ноябрь куни Наманган вилояти ҳокимлигида «Hyundai» тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПП-2759-сонли “Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Корея Республикаси ҳукуматининг беғараз кўмагини жалб этган ҳолда ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкилий ва ўқув тайёрлов ишлари амалга оширилади.
Тадбиркорлик маркази ўз олдига Жанубий Кореяга экспорт қилинадиган маҳсулотлар хажмини кенгайтириш, Жанубий Кореянинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажмини ошириш ва республикамизнинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришни мақсад қилиб қўйган.
Ўзбекистон Республикаси ўз текстиль махсулотлари учун ЕИ нинг барча мамлакатлари бозорларида тенг шароитлар яратишга интилмоқда.
Швейтсариянинг "Риэтер" компанияси "Узтехтильпром" уюшмаси кўмагида журналистлар учун медиатур ташкил этди, унда "Metal Processing" қўшма корхонасининг металлни қайта ишлаш заводида ишлайдиган ходимларнинг қайси соҳаларда ўқитилаётганлиги ҳақида сўз борди.
“Ўзбекэнерго” АЖ расмий сайтида 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб электр энергиясининг ошириладиган нархлари борасидаги маълумот эълон қилинди.
Бухоро, Қарши, Самарқанд, Тошкент ва Тошкент вилояти Буюк ипак йўли шаҳарлари иттифоқига қабул қилинди, дея хабар беради Подробно.уз.