"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг матбуот хизмати хабар беришича, регламент.гов.уз сайти тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноатини ривожлантириш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича Президент фармони лойиҳасини эълон қилди.
Жорий йилнинг 9-11 сентябр кунлари пойтахтимиз Тошкентда Пахта бўйича Халқаро маслаҳат қўмитаси томонидан ташкилланаётган Осиё пахта тадқиқотлари ва тараққиёт тармоғи йиғилишининг 8 сони бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳридаги "Wyndham" меҳмонхонасида 1-2 июл кунлари “Tailor Made for Europe” номли тўқимачилик дунёсининг энг таниқли ва нуфузли кишиларидан бири - Аножу Ханна (Ҳиндистон) томонидан ишлаб чиқилган муаллифлик дастури бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 20-26 июн кунлари Барселонада (Испания) Халқаро тўқимачилик ва тикув ускуналари кўргазмаси хамда ITMA 2019 кийим-кечак ишлаб чиқариш кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазма майдони 200 минг квадрат метр бўлиб, 45 мамлакатдан 1500 дан ортиқ иштирокчи, 140 мамлакатдан 100 мингдан зиёд меҳмон иштирок этди.
24 июн куни Тошкентда "Тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати учун малакали кадрларни тайёрлаш тизимини шакллантириш, таълим тизимидаги инноватсион йўналишларни жорий этиш ва изланишларни чуқурлаштириш, хориж тажрибасини ўрганиш, ички салоҳиятдан фойдаланиш ва халқаро ҳамкорлик" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
2019 йил 11-15 июн кунлари Белгиянинг гент Белфорт мехмонхонасида Белгия Гент университети материал, тўқимачилик ва кимё мухандислиги томонидан Аutex-2019 конференцияси ўтказилди.
2019 йил 12 июнда Швейтсариянинг Винтертур шаҳрида ўзбек-швецария бизнес ҳамкорлиги бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
7-июн куни Тошкентда "Швейтсария банклари экспорт суғуртаси SERV" "томонидан ишлаб чиқарилган тўқимачилик лойиҳаларини молиялаштириш имконияти" мавзусида тақдимот бўлиб ўтди.
23-27 май кунлари Хитойда ўтказилган "Тўқимачилик ва мода таълимининг биринчи халқаро конференцияси", "Халқаро профессионал саммит" ҳамда "Тўқимачилик ва мода таълими 2019" танловида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва Камолиддин Бехзод номидаги Санъат ва Дизайн миллий институти вакилларидан ташкил топган Ўзбекистон делегацияси иштирок этдилар.
Жорий йилнинг 23 май куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Афғонистон фуқароларини тайёрлаш бўйича ўқув марказида Афғонистон хамда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси вакиллари ўртасида ўзбек-афғон бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Хитойнинг "Jack sewing machines" корхонаси ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси Хитой тадбиркорлари билан тажриба алмашиш ва Ўзбекистон Республикаси тадбиркорларини бошқариш кўникмаларини такомиллаштириш дастурида иштирок этишга таклиф этади. Ушбу тадбир 2019 йил 10 июндан 18 июнгача Пекин ва Шанхай (Хитой) шахарларида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида"ги 897-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилади.
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан Миссисипи штатининг делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича комиссар Andy Gipson, "Silver Leafe" нинг бошқарувчи ҳамкори / асосчиси William D.Patterson, "Silver Leafe" нинг Ўзбекистондаги вакили У. Бекниёзов иштирок этди.
2-7 май кунлари "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси делегацияси Савдо, иқтисодий ва саноат хамқорлиги ва экспорт кредитлари бўйича хамда Ўзбекистон ва Италия ўртасида тўқимачилик, тикувчилик ва тўқимачилик саноати соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 6-йиғилишида қатнашиш учун Рим, Верона, Турин шаҳрига (Италия) ташриф буюрдилар.
Жорий йилнинг 1 май куни Тошкент шаҳридаги "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси биносида "Тўқимачилик соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик имкониятлари" мавзуида ўзбек-турк семинар бўлиб ўтди.