Корхонамизга Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги мухтор элчиси ташрифи
Корхонамизга хар йили кўплаб нуфузли мехмонлар ташриф буюради. Жорий йилнинг 23 июл санасида корхонамизга Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон ўз делегацияси билан ташриф буюрди.
Давлат элчисининг Фарғона шахрига расмий ташрифи давомида “Дэу Текстил” корхонаси фаолияти билан хам яқиндан танишиш мақсад қилиб қўйилган эди. Айнан бизнинг корхонамизга келишлари ўз бизнинг корхонамиз тармоқ корхоналар орасида юқори нуфузга эга эканлигидан далолат беради.
Мехмонлар учун Фарғона йигирув фабрикаси директори томонидан экскурсия уюштирилди. Шунингдек, корхона офиси ва музейига кириб ўзларини қизиқтирган нарсалар билан танишиб чиқишди.
Бундан ташқари хурматли элчи жаноблари Фарғона шахар кўп тармоқли болалар шифохонасига хам ташриф буюрди.
Маълумот учун: айни вақтда Фарғона шахар кўп тармоқли болалар шифохонасида Кореянинг “Heart to Heart” халқаро ташкилоти томонидан болалардаги кўз катарактасини операция қилиш хайрия акцияси амалга оширилаётган эди.
Элчи касалхона рахбарияти билан танишиб, операция жараёни хамда операция қилинган беморлар билан сухбатлашди. Бундай хайрия ишини уюштирган барча иштирокчиларга хусусан “Posco International” га бундан кейинги ишларида омад ва зафарлар тилаб қолди.