20.
08.2018
Муборак қурбон ҳайити муносабати билан ҳайрия ишлари
Муборак қурбон ҳайити муносабати билан ҳайрия ишлари
Корхона маъмурияти доимий тарзда жамият ривожига ўз хиссасини қўшишга харакат қилиб келади, хайрия ишлари орқали Фаргона вилояти ахолисининг моддий томондан кам таъминланган аьзоларига ёрдам кўрсатади.
20 август 2018 йил Корхона маъмурияти ташаббуси билан Қурбон Ҳайит байрами муносабати билан хайрия акцияси уюштирилди: Корхона Режалаштириш бўлими ходимлари томонидан 11 нафар ёлғиз ва ногирон кекса нуронийлар зиёрат қилиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Ўз навбатида нуронийлар ҳам Корхонамиз томонидан кўрсатилаёган эътибор учун миннаддорчилик билдириб, корхонамизни янада гуллаб яшнашини тилаб, барча ходимларга тинчлик ва осойишталик тилаб дуо қилдилар!