11-май куни ерталаб делегация Фарғонага йетиб келишди ва Фарғона вилоят ҳокимлигига йўл олишди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров меҳмонларни қабул қилиб, вилоятда қурилиш, кимё саноати, ахборот технологиялари ва касб-ҳунар таълими соҳаларида ўзаро манфаатли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди. Йиғилишда, шунингдек, Ёзёвон туманида пахта-тўқимачилик кластерини намунали ташкил етиш, “Posco International Textile” корхонасида мавжуд ишлаб чиқаришни модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувдан сўнг, янги қурилаётган “Эко шаҳар”нинг қурилиш жараёнини кузатдилар. Шунингдек, KOICA (Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги) янги касб-ҳунар ўқув марказида бўлдилар.
Шундан сўнг, делегация компаниянинг бош офисига ташриф буюришди. Ташриф давомида офисда раҳбарларнинг қисқа йиғилиши бўлиб ўтди. Йигилишдан сўнг, раҳбарлар корхона музейини ва Фарғона фабрикасини айланиб чиқишди.
Экскурсиядан кейин меҳмонлар корпорация ҳомийлигида барпо этилаётган ўқув маркази қурилиш майдонига ташриф буюриб, лойиҳани амалга ошириш режаси билан танишдилар. Танишиб бўлгач, Тошлоқ ва Қумтепа заводларига йўл олдилар.
Куннинг иккинчи ярмида делегация Ёзёвон туманига йўл олди ва у ерда туман ҳокими билан учрашув ва фермерлар билан семинар бўлиб ўтди. Ёзёвонга ташриф давомида бўлажак пахта тозалаш заводи ҳудудига ташриф буюрилди. Шундан сўнг компания президенти вилоят ва туман ҳокимликларига умумий қиймати 25 минг дона бўлган, корхонамиз томонидан ишлаб чиқарилган ҳимоя ниқобларини топширдилар. Шунингдек, “Posco International Textile” Ёзёвон шаҳри аҳолиси учун туман марказида саккиз метрли соат ўрнатишни тақдим этди.
Ташриф сўнгида меҳмонлар Марғилон шаҳрида (ипак шаҳри) жойлашган “Ёдгорлик” номли ипак комбинатида бўлиб, у йерда ипак ва ярим ипак матоларидан тўқилган атлас, адрас ва бошқа тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини кўрдилар.
Бугун 12 – май меҳмонлар қадимий кўҳна Самарқандга унинг шарқона бетакрор руҳини хис етиш ва Ўзбекистоннинг тарихи билан яқиндан танишиш мақсадида йўлга отландилар.