ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ФАРҒОНА ШАҲАР ХОКИМЛАРИНИНГ «POSCO INTERNATIONAL TEXTILE»ГА РАСМИЙ ТАШРИФИ.
2020 йил 1 апрел куни Корхонамизга Фарғона вилояти хокими Шухрат Мадаминович Ғаниев, Фарғона шаҳар хокими ва ишчи гуруҳ расмий ташриф билан бўлдилар.
Мехмонларнинг «POSCO INTERNATIONAL TEXTILE» га ташрифларининг асосий мақсади – ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини аниқлаш, корхоналарининг фаолияти билан танишиш эди. Ўзбекистондаги ноқулай эпидемиологик вазият муносабати билан компаниядаги вазиятни ўрганиш.
Корхона Президенти, жаноб Чо Сынг Хён вилоят хукумат вакиллари учун Фарғона йигирув фабрикаси бўйлаб экускурсия ташкилланди ва маҳсулот ишлаб чикариш ва экспорт қилиш кўрсаткичлари, шунингдек, коронавирусга қарши профилактика чорралари ҳақида сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, компанияда юқори тайёргарлик режими йўлга қўйилган ва фабрикалар доимий иш жадвалига кўра давом этмоқда.
Корхонага киришда ҳар бир ҳодимнинг тана ҳарорати ўлчанади. Юқори тана ҳарорати аниқланган ҳодимлар уйига қайтарилади ва яшаш жойи бўйича шифокор ҳодимнинг уйига чақирилади.
|
Корҳонанинг барча транспорт воситалари бир суткада 5 марта махсус дезинфекция воситаси билан дезинфекция қилинади.
Ҳимоя қилиш даражаси 94% бўлган махсус ҳимоя ниқоблари импорт қилинди ва ниқобларни корҳона ҳудудида ва автобусларда мажбурий тақиш тартиди жорий қилинди.
|
Ишлаб чиқариш цехларига киришда, кийиниш хоналарида ва ошхонада дезинфекциялаш ва санитар – карантин назорати таъминланди.
Ишлаб чиқариш, кийиниш хоналари, йўлаклар, сан.узелларнинг дезинфекциялаш тадбирлари мантазам равишда бир суткада 4 марта амалга оширилмоқда. Санитар – эпидемиологик муассаса тавсияси бўйича тайёрланган дезинфекциялаш аралашмасидан фойдаланилмоқда. Шу билан бирга коронавирусга чалиниш ҳолатларини ва тарқалишини олдини олиш чоралари ҳақида маълумот берилмоқда ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодимлар орасида контактни камайтириш мақсадида 40% га яқин асосий ишлаб чиқаришда нисбатан мухим бўлмаган ҳодимларга меҳнат таътили берилди.
Корхонада кучайтирилган хавфсизлик режими учун тачдиқланган ҳаракатлар режаси мавжуд, бундан ташқари коронавирус тарқалишини олдини олиш чоралари бошқарув йўриқномасига асосида назорат қилинади.
Ўз ташрифи якунида, вилоят хокими Корхона ишлаб чикариш кўламини кенгайиши, ривожланиши ва гуллаб яшнашида улкан мувофақиятлар эришишини тилаб қолди. Корхона ходимлар эса коронавирусга қарши барча профилактик ва химоя чораларига риоя қилишларини эслатиб ўтди.